май 10, 2017 17:08 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ОМОНнинг собиқ командири Гулмирод Ҳалимовнинг ўғли Душанбе аэропортида ҳибсга олинди
    Тожикистон ОМОНнинг собиқ командири Гулмирод Ҳалимовнинг ўғли Душанбе аэропортида ҳибсга олинди

Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли Москвага кетмоқчи бўлган пайтида Душанба аэропортида ҳибсга олинди

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги махсус милиция отряди ОМОНнинг собиқ командири Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли Москвага кетмоқчи бўлган пайтида Душанба аэропортида ҳибсга олинди. Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон махсус кучларининг собиқ командири Гулмирод Ҳалимовнинг 18 ёшли ўғли Беҳруз Ҳалимов 17 апрел куни Москвага кетиш арафасида Душанбе аэропортида қўлга олинган. Айни пайтда Беҳруз Ҳалимов вақтинчалик сақланадиган ҳибсхонада ушлаб турилибди. Айрим хабарларга кўра, Беҳруз Ҳалимов ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлган отаси билан алоқада бўлган ва Москва орқали Ироқ ва Сурияга боришни режалаштирган. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги махсус милиция отряди собиқ командири Гурмурод Ҳалимов 2015 йилнинг апрел ойида мамлакатдан қочиб ИШИД террорчилик гуруҳига бориб қўшилган. Тожикистонда Ҳалимов ватанга хиёнат, террорчилик гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш ва мамлакатдан ташқаридаги қуролли тўқнашувларда иштирок этиш айблари билан қонуний таъқиб остига олинган.    

Ёрлиқ

Шарҳ