Январ 23, 2018 19:39 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон - Ўбекистон-Туркманистон-Эрон-Қатар
    Қирғизистон - Ўбекистон-Туркманистон-Эрон-Қатар

Қатар ва Қирғизистоннинг транспорт вазирлари расмий учрашувида иккитомонлама ҳамкорликлар ҳамда Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон -Қатар ўртасида транзит коридорини яратиш масаласини муҳокама қилишди.

Форс ахборот агентилигининг хабар қилишича. Қирғизистон ТИВ тарқатган хабарида  бу мамлакатнинг транспорт вазири  Жамшид Калиловни  Дохада Қатар транспорт ва шаҳарсозлик вазири Жосим бин Сайф бин Аҳмад Ассулайтий билан учрашгани ҳақида маълум қилди.

 Мазкур хабарга биноан,  Қирғизистон транспорт вазири ушбу учрашувлар қолабида  иккитомонлама транзит йўлакларини яратиш ҳамда  минтақа мамлакатлари ўртасидаги савдо- тижорат ва иқтисодий ҳамкорликларини янада ошириш учун Қирғизистон-Ўзбекистон-Турмкманистон-Эрон ва Қатар ўртасида транзит коридорини йўлга қўйиш мавзуси юзасидан фикр амшган.

Калилов  Бишкек ва Доха ўртасидаги транзит ҳамкорликларни ривожлантиришни давом эттиришни таъкидлаб, Қирғизистон давлати  дунёнинг турли минтақаларига чиқиш ҳамда  турли воситалар жумладан ҳаво, ер ва денгиз орқали ўз маҳсулотларини экспорт этишга қизиқмоқда деб таъкидлади.

Қатар транспорт вазири ҳам бу учрашувда  Доха давлатини  ушбу дастурнинг қонуний ўзанини яратишга тайёр эканлигини эълон қилди.

 

Ёрлиқ