ноябр 20, 2018 11:13 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбаев: Қирғизистоннинг ҳозирги раҳбарлари Бакиевлар йўлидан кетмоқда
    Алмазбек Атамбаев: Қирғизистоннинг ҳозирги раҳбарлари Бакиевлар йўлидан кетмоқда

Бакиевлар исталган кишини ўлдиришлари мумкинлигини кўрсатиш учун Медет Садирқуловнинг бошига етганди

Ҳозирги расмийлар эса бе айб кишилар — Кубаничбек Кулматов ва собиқ бош вазир Сапар Исаковни ҳибсга сақламоқда. Бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев «Апрель» каналига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради K-News.

Атамбаев президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг харажатлари кўрсатилган ҳужжат пайдо бўлганига изоҳ берди.

«Бу ҳужжат айнан ҳозир юзага чиқиб қолгани тушунарли — Икром Илмиянов қўлга олинган. Мазкур бухгалтерияни штаб бухгалтери билган. У муддатсиз таътил олиб, бошқа давлатга жўнаб кетди. Аёл ўз ҳаётидан хавфсирамоқда. Нафақат у, балки бу ҳужжат ҳақида билганларнинг барчаси жонидан хавотирда. Чунки ҳозирги расмийлар Бакиевлар йўлидан кетмоқда», — деди Қирғизистоннинг собиқ президенти.

Ёрлиқ

Шарҳ