июн 10, 2019 11:15 Asia/Tashkent
  • Токаев Қозоғистонда ўтказилган сайловнинг биринчи босқичида 70 % овоз   тўплаган

Дастлабки ҳисоб-китоб асосида Қозоғистон президенти сайловида Токаев ғолиб чиққани айтилади.

“Номзод Токаев 70,13 % овоз жамлади”, - деди ушбу институт кенгаши директори Айнур Мажитова журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу президент сайлови мустақил Қозоғистон тарихида илк бор Нурсултан Назарбаев иштирокисиз ўтмоқда. Қозоғистон биринчи президенти 2019 йилнинг 20 март куни президентлик ваколатидан воз кечиб, вақтинчалик давлат раҳбари сифатида ўз партиядоши Токаевни таклиф қилган эди.

Шундан сўнг мамлкатда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказиш таклиф қилинган эди. Ушбу президент сайловларида 7 нафар номзодлар иштирок этди. Потенциал сайловчилар сони 12 миллиондан ортиқ бўлган. Шундан 70 %дан ортиғи сайловда иштирок этган.

Ёрлиқ

Шарҳ