июн 22, 2019 16:20 Asia/Tashkent
  • Атумбаев Қирғизистон парламенти ҳукмига аксиламал кўрсатди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат парламенти томонидан унга билдирилган айбловларнинг асосизлигини таъкидлаб Жокоргу Кенешнинг уни дахлсизликдан маҳрум этиш ҳақидаги қарорини танқид қилди.

Бугун Алмазбек Атумбаев расмий баёниясида  турли овозалар асосида ва  сиёсий рақибларига қарши кураш учун Сооронбай Жеенбековнинг саъй-ҳаракатлари доирасида унга қарши айбловлар эълон этилганини билдирди.

Атумбаев бу изҳоротида Соронбай Жеенбековни ҳимоя қилганидан  пушаймон бўлганини таъкидлаб,  афсус билан айтганда,  парламент намонядаларини ҳозирги президентдан имтиёз олиш мақсадида собиқ президентга зарба беришни кўзда тутишган деб айтди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти шунингдек,  президентлик даврасида фақат қирғиз халқи манфаатларини инобатга олган ҳолда фаолият қилганини маълум этди.

Ўтган ҳафта  Қирғизистон парламентида Бишкекдаги ТЕЦни қайта тиклаш , Қирғизистон милилй музейини қайта қуриш, жиноий гуруҳ раҳбарларидан бири Азиз Батукаевни озодликка чиқариш, Бишкек ТЕЦ-ига кўмир сотиш, Иссиқкўл вилоятида ноқонуний равишда ер сотишдаги лойиҳаларда корпупцияга йўқл қўйгани ўз исботини топган.  

Қирғизистон бош прокурори келаси бир неча кун ичида турли жиноятларда Атумбаевнинг қўли борлигини исботлаши айтилади.

Ёрлиқ