сентябр 17, 2019 15:33 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон - Тожикистон чегарасидаги отишма оқибатида 3 тожик ва 1 қирғиз ҳарбийси ҳалок бўлди

Кеча Қирғизистон - Тожикистон давлат чегарасида содир бўлган отишмада уч нафар тожик ҳарбий хизматчиси ва 1 нафар қирғиз ҳарибйси ҳалок бўлган.

Тожикистонлик ҳарбийлар: чегарачи комендант, подполковник Убайдуллоев Рустам Амонулоевич, 1984 йилда туғилган, Ҳисорда яшаган;оддий аскар Исломов Рамазон Аҳмадович, 1998 йилда туғилган, Вахшда яшаган;оддий аскар Сувонов Гиёсиддин Надмидинович, 2000 йилда туғилган, Турсунзодада яшаган. Шунингдек 8 нафра тожикистонлик жаоҳатолгани айтилади.

Қирғизистон томонидан эса 1 нафра ҳалок бўлиб 13 киши яраланган.

16 сентябрь куни соат 18:45да Қирғизистон томони Сўғд вилояти Бобожон Ғафуров тумани, Овчи-Калач қишлоқ жамоасининг «Баҳор» маҳалласидаги спорт майдончаси ҳудудида номаълум иншоотни қуришга киришган. «Баҳор» маҳалласи аҳолиси Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши чиқишди ва қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилишди.

Қирғиз томони баҳсли ҳудудларда чегаралар делимитациясини белгиловчи икки томонлама келишувларга зид равишда ҳаракат қилди ҳамда воқеа жойига 250-300 кишидан иборат қўшимча ҳарбий кучларни сафарбар этди. Шундан сўнг, улар провокацион ҳаракатларни келтириб чиқариб, соат 19:00да «Баҳор» маҳалласининг қуролсиз фуқароларига қарата ўқ узишди, натижада Тожикистон Республикасининг бир неча фуқароси яраланди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ