сентябр 20, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Туркманистон ўзаро савдо айланмасида доллардан воз кечиш қарорига келди-ми?

Туркманистоннинг Саноат ва ишлаб чиқарувчилар иттифоқи раиси Қирғизистон билан савдо иқтисодий ҳамкорликларида доллардан воз кечиш таклифи билан чиқди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркманистоннинг саноат ва ишлаб чиқарувчилар  иттифоқи раиси Александр Додиев  Бишкекда ўтказилган Туркманистон ва Қирғизистон давлатлараро коммиссияси йиғилиши доирасида  икки мамлакат савдо иқтисодий айланмасидан АҚШ долларидан олиб ташлаш таклифи билан чиқди.

Александр Додиев ўз сўзларида  Туркманистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо- иқтисодий айланмаларида икки мамлакат миллий валюталаридан фойдаланиш кераклиги ва ушбу ҳамкорликларни йўлга қўйиш уучун барча шароитларни муҳаё этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ