октябр 21, 2019 15:54 Asia/Tashkent
  • Тожикистоннинг Афғонистон билан чегаралари яқинида 6 мамлакат қуролли кучлари иштирокида ҳарбий машқлар бошланди

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегаралари яқинидаги Ҳарб-Майдон полигонида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатлари / Россия, Белорус, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон/ нинг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари очилиши маросими ўтказилмоқда.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича,  ҳарбий машғулотларни бошланиши маросимида Россия Марказий минтақаси ҳарбий кучлари қўмондони Александр Лапин дунёдаги нобарқарорликлар  ва Афғонистондаги оғир вазиятга эътибор бериб, ҳарбий машқларда қатнашувчи мамлакатларини қўшма чора -тадбирлари, мамлакатларимизни  қонун асосида минтақада хавфсизликни таъминлаш пайида бўлишганининг далилидир деб айтди

“Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машқлари икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқичда  Марказий Осиё минтақасининг тезкор ҳарбий кучлари  террорчи гуруҳларни нобуд қилиш ва уларнинг йўлларини тўсиб қўйиш учун террорчиликка қарши амалиётларини намойиш этишади.

Иккинчи босқичида эса КХШТга ъзо давлатлар Марказий Осиёда барқарорлик  ва тинчликни сақлаш амалиётларини ўтказадилар.

 Бу гуруҳга шунингдек Арманистон ва Белорус ҳам қўшилишади  ва ҳарбий машқлар 24 октябрга қадар давом этади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ