октябр 23, 2019 14:41 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда ИШИДга алоқадорликда гумонланган 14 нафарнинг суд муҳокамаси ўтказилди

Қозоғистон пойтахти ИШИД террорчи гуруҳига аъзо бўлиш ва Сурия ҳудуларидаги террорчилик амалиётларда қатнашишда айбланган 14 нафар мамлакат фуқароларининг суд муҳокамаси бўли ўтди.

ИШИД террорчи гуруҳига аъзоликда ва  урушларида қатнашишда гумонланаёган бу кишилардан 13 нафарининг суд муҳокамаси бугун Нурсултон шаҳри судларидан бирида ўтказилган.

 Касалхонада ётқизилган 14 -чи гумонланувчи суд муҳокамаси видеосуҳбат орқали бўлиб ўтган.

Бу кишилар ИШИДга аъзо бўлиш, террорчилик амалиётларда қатнашиш ҳамда турли жиноятлар содир этишда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз,  терроризмга алоқадорликда гумонланувчи 14 нафар қозоғистонликлар жорий йили махсус  амалиёт натижасида Суриядан Қозоғистонга қайтарилган юзлаб қозоғистонликларнинг бир гуруҳидир.

Ёрлиқ

Шарҳ