декабр 14, 2019 15:36 Asia/Tashkent
  • Бишкекда

Ахборот манбалари шу ҳафта охирида Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида митинглар ўтказилиши ҳақида хабар тарқатишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  чоршанба куни  ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш мақсадида Бишкекда кенг- қамровли митинглар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ижтимоий эътирозлар сабаби  Раҳим миллион лақабли Қирғизистоннинг божхона хизмати раиснининг собиқ ўринбосари Раҳим  Матраимовнинг маҳаллий ОАВ устидн қилган шикояти бўлгани айтилади.

Нобярь ойида Қирғизистон ОАВ ида  мамлакат божхона хизматида  коррупциясининг мавжудлиги ҳамда унда Матраимовниг қўли борлиги тўғррисида хабарлар тарқатилганди.

Мазкур хабарларга асосан Матраимов  хитойлик тожирлар билан ҳамкорликда  Қирғизистондан ноқонуний равишда 700 миллион доллар маблағларни хорига чиқарган.

Матраимов эса бундай хабарларнни рад этиб маҳаллий ОАВни у ва унинг оила аъзоларини шантаж қилиш ва обрусига зарба беришда айблаганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ