Январ 16, 2020 14:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Афғонистон хавфсизлик идорарлари масъуллари маслаҳатлашдилар

Афғонистон миллий хавфсизлик раиси вазифасини бажарувчиси Тожикистон пойтахтига уюштирган сафарида Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Сайидмўмин Ятимов билан учрашди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Аҳмад Зиё Сирож ва Сайидмўмин Ятимов учрашувида, терроризмга қарши кураш, икки мамлакат чегараларини қуриқлаш, гиёҳванд моддалар контрабандасини олдини олиш ва Афғонистонда барқарорлик ва изчил тинчликни ўрнатиш масалаларини муҳокама қилишди.

Томонлар шунингдек  бегона давлатларнинг аралашуви туфайли Афғонистон мамлакатини уруш майдонига айланганидан хавотир билдириб,  бу вазият қўшни мамлакатларга ҳам таҳдид солаётганини таъкидладилар.

Афғонистон ва Тожикистон хавфсизлик идоралари масъуллари  бу учрашувда  террорчи гуруҳлар жумладан Ал-Қоида, ИШИД ва Шарқий Туркистон исломий ҳаракати каби террорчи гуруҳларнинг билвосита таҳдидларга қарши кураш олиб боришда ўзаро ҳамкорилкларни кучайтириш қарорига келишди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ