Январ 16, 2020 19:10 Asia/Tashkent
  • Россия Қирғизистонда янги қирувчи самолётларини жойлаштиради

Россия Мудофаа вазирлиги Қирғизистондаги бу мамлакатнинг Кант ҳарбий базасига "Сухов" русумли янги қирувчи самолётларини етказиб бериш қарорига келганини маълум этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур хабарга асосан,  " Супер грач" номи билан машҳур Россиянинг " Сухов -25 АМ 3" номли янги қирувчи самолётлари Қирғизистондаги ҳарбий базада жойлаштиради .

Янги қирувчи самолётнинг имкониятлари  олдинги моделига қараганда янада ривожланган  бўлиб, модернроқ тажҳизотлар билан жиҳозланган.

 Мазкур қирувчи самолётлар  Россияни Сурияда ўтказган амалиётларида ўз имкониятларини кўрсатиб беришганди.

 Россия ҳарбий масъулларини  Афғонистондан келадиган таҳдидлар хусусидаги изҳоротларини ошиши билан Москва давлати Қирғизистондаги бу мамлакат ҳарбий базасини янада кучайтирмоқда.

 Россия давлати жанубий чегараларини ҳимоялаш мақсадида ушбу қарорга келгани назарга ташланмоқда.

Айтиш жоиздирки, Қирғизистоннинг Кант шаҳридаги Россия базаси Коллектив хавфсизлик шартномасига тегишли бўлиб бу ташкилотга аъзо давлатлар ҳаво ҳудудлари хавфсизлигини таъмин этиш мақсадида ташкил этилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ