Январ 23, 2020 13:58 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ТИВ раҳбари: Эрон минтақадаги кучли бир қудратдир

Қирғизистон ТИВ раҳбари Осиё Ғарби /Яқин шарқ/ даги сўнгги ўзгаришларга ишора қилиб, Эрон минтақадаги жиддий ва кучли бир қудратдир деб эълон этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Қирғизистон ТИВ раҳбари Чингиз Ҳайдарбеков  сўзлаган нутқида,  АҚШ томонидан Ироқда Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин Эрон ва АҚШ ўртасида юз берган кескинликлар ҳамда  Теҳрон давлатини ушбу террорга қайтарган жавобига тўхталиб, Эрон Марказий Осиё жумладан Туркманистон билан қўшма чегарага эга мамлакатдир ва бу бу мамлакатда минтақадаги жиддий ва кучли бир қудрат ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Қирғизистон ташқи ишлар вазири  Эронни минтақанинг барча мамлакталари билан кенг- қамровли алоқаларга эга бўлгани ва  бозорларда муҳим ўринга эга бўлганига ишора этиб,  Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликлар бошқа мамлакатларга ҳам катта таъсир ўтказади деб изоҳлади.

Ҳайдарбеков шунингдек,  бирёқлама равишда қудратдан фойдаланишни Халқаро қонунларни паймол этиш эканлигини баён этиб,  шу сабабдан  Қирғизистон давлати тинч мақсаддаги абзаллар билан муаммоларга ечим топишнинг тарафдоридир, деб аниқлик киритди.

   

Ёрлиқ