феврал 02, 2020 12:36 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Ислом Инқилоби ғалабаси муносабати билан Эрон халқи ва давлатини табриклади

Қирғизистон президенти Эронда Фажр даҳасини кириб келирши ҳамда Ислом Инқилоби ғалабаси йиллиги муносабати билан Эрон давлати ва халқига табрик йўллади.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон президенти табрик мактубида Қирғизистон давлати  Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш масаласига алоҳида аҳамият беради деб айтди. У ўз сўзларида Эрон билан икикитомонлама алоқаларни кенгайтиришни ҳар икки халқ фойдасига эканлигини қўшимча қилди.

12 баҳман яъне 2020 -чи йилнинг 1 феврали Эрон ислом инқилобининнг Фажр муборак даҳаси ҳисобланади.

Бундан 41 йил олдин  яъне 1979 1 февраль ва ҳижрий шамсий 1357- чи йилнинг 12 баҳман кунида  Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил ватандан ташқарида бўлганидан кейин халқни қизғин кутиб олиши орасида исломий Эронга қайтиб келгандилар.

 Ул зотни Эронга келганининг 1 кунидан кейин яъне 22 баҳман куни Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.

 Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга келганининг 10 кунидан кейин  яъне ҳижрий -шамсий  1357 йил баҳман ойининг 22 куни- 1979 чи йил 1 февраль куни Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди. Шу сабабдан, 12 баҳман кунидан  бошлаб яъне  Имом Хумайний /р.а/ни Эронга кирганидан Ислом Инқилоби ғалаба қозонган 22 баҳман кунига қадар Фажр даҳаси деб эълон этилган ва ҳар йили  бу айёмда турли маросимлар ўтказилади.

Ёрлиқ