феврал 06, 2020 14:27 Asia/Tashkent
  • Қирғизистондаги АҚШ ва Россия элчихоналари ўртасидаги ихтилофлар ошиб бормоқда

Вашингтон давлатини Қирғизистондаги тартибсизликлар ва нотинчликларни қўллаб қувватлаётгани мазмунидаги мақолани чоп этилгани Бишкекдаги АҚШ ва Россия ўртасида ихтилофлар авж олди.

Форс ахборот агентлигинин хабар қилишича,  Қирғизистонда нотинчликлар ва тартибсизликлари вужудга келтиришни Вашингтон томонидан ҳимоя қилинаётгани мавзусидаги мақолани чоп этилгани ортидан Бишкек шаҳрида жойлашган Россия ва АҚШ элчихоналари ўртасида кескинлик ва баҳс- ихтилофлар кўпайиб борди.

 Бишкекда босиладиган  рус тилидаги " Дело"  газетаси  Бишкекдаги АҚШ элчихонаси парламент сайловни ўтказилиши остонасида давлатга мухолиф гуруҳларни молиявий жиҳатдан  таъминлаш учун 60 миллион доллар ажратгани ва ўтган ноябрь ойида ҳам  26 та муҳрланган қуттилар Манас халқаро аэпоротига олиб келинганини ёзди.

Бишкекдаги АҚШ элчихонаси бу мақолага кўрсатган аксиламалида,  тарқатган баёниясида,  бу маъумотлар ноқонунийдир ва Россия томонидан тарқалмоқда. Биз  Қирғизистон фуқаролари  ҳақиқий маълумотлар ва ишончли хабарларни фарқ қилишларига ишонамиз. Бишкек аэропортида, АҚШ элчихонаси масъуллари томонидан олинган юклар ва қуттилар ҳам оддий маҳсулотлар эди деб иддао қилди.

 АҚШ элчихонаси баёниясини тарқатилганидан кейин Бишкекдаги Россия элчихонаси ҳам  ўз баёниясида,  АҚШ элчихонаси олган қуттилар тафсилотлари хусусида аниқ маълумотга эга эмасмиз, аммо Вашингтон давлати ҳардоим ўз муаммоларида Москвани айблаб келмоқда.

 АҚШ томонидан демократия қадриятларни тарқатилиши кўп ҳолатларда оғир оқибатларни келтириб чиқарган. Бугунги кунда  маълумот ва ахборот уруши эмас, балки кўптомонлама ҳамкорликларни кучайтириш зарур деб эълон этди.

 

Ёрлиқ