феврал 15, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Бишкек давлати Қозоғистон устидан Жаҳон савдо ташкилотига  шикоят қилди

Жаҳон савдо ташкилотининг савдони соддалаштириш қўмитасида Қозоғистон Қирғизистондан транзит юкларига нисбатан савдо чекловлари масаласини кўриб чиқилган.

Спутник сайтига кўра, 2019 йил давомида чегарадаги мураккаб вазиятни ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш учун Қозоғистонга расмий ёзма мурожаатномалар юборилган ва ЖСТда икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказилган дейилган Қирғизистон баённомасида.

“Қирғизистон Қозоғистон томонини автомобилларнинг тўпланиб қолиши билан боғлиқ вазият билан батафсил таништирди ва амалдаги савдо тўсиқларини олиб ташлаш ҳамда ЖСТ томонидан белгиланган қоидалар асосида ҳаракат қилиш зарурлигини билдирди”, - дейилган Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги.

Музокаралар вазиятнинг яхшиланишига олиб келмади, шунинг учун 2020 йил 11 февралда Қирғизистон Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Элдор Алишеров ва Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Иқтисодиёт вазирлиги ваколатхонаси раҳбари Нурбек Максутов Женевада ЖСТнинг савдо процедураларини соддалаштириш қўмитаси йиғилишида қатнашдилар.

“Қирғизистон Республикаси ЖСТ аъзоларига Қозоғистон Республикасининг юкларни ташиш, юкларни текшириш ва Қозоғистон орқали транзит юк ташишдаги қийинчиликлар,  Қозоғистон халқаро савдо қоидаларига риоя қилмаслиги ҳақида ахборот берди”, - дейилган хабарда.

Қирғизистон Республикаси Қозоғистон текширув органлари вакилларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, қирғизистонлик юк ташувчилар Қозоғистон ҳудудидан ўтаётганда назорат пунктларида юкларнинг кучайтирилган текширув билан боғлиқ бўлган қийинчиликлар ҳақида баён қилди.

ЖСТ қўмитаси аъзолари Қозоғистон хатти-ҳаракатлари узунлиги 10 кмгача бўлган юк транспортининг тўплашига олиб келганлиги, чегарада ва ихтисослашган зоналарда жойлашган юк ташиш машиналарнинг сони эса қарийиб 250 донани ташкил этгани ҳақида хабардор қилинди.

  •  

 

Ёрлиқ

Шарҳ