феврал 23, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда мухолифат гуруҳининг ўнлаб нафари қўлга олинди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида норозилик акция ўтказишга тайёргарлик кўрган демократик партияси раиси Zhanbolat Mamay ва бу партиянинг ўнлаб аъзолари ушланди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Қозоғистоннинг " Демократик " партияси аъзолари кеча ўз таъбири билан давлат томонидан босимлар ва Алмати шаҳрида сиёсий бостиришга қарши эътирозли намойишлар ўтказишга тайёргарлик кўрганди.

Айрим хабарлар ҳам  Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳри ва бир нечта бошқа шаҳарларда бу партиянинг ўнлаб нафар тарафдорларини қўлга олинганидан далолат  бермоқда.

Шу ҳолда Халқаро амнистия ташкилоти,  қозоқ масъулларини зудлик билан ва шарт қўймасдан қўлга олинганларни озод этишини талаб қилган.

Марказий Осиё ва Европа шарқи минтақаси учун Халқрао амнистия ташкилоти директори ўринбосари Denis Krivosheev ҳам бу ҳатти - ҳаракатлар  Қозоғистон  инсон ҳуқуқлари оғир вазиятда эканлиги ҳамда давлататини сўз эркинлигидан ҳаросга тушганини кўрсатиб берди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ