март 28, 2020 11:12 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда 191 киши коронавирусга мубтало бўлган /1 киши вафот этган/

Қозоғистонда яна 41 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган.

Дарё сайтининг хабар қилишича, Нур-Султонда 32 та янги ҳолат қайд этилган бўлса, Олмаота шаҳрида — иккита, Шарқий-Қозоғистон ва Оқмўла вилоятларида ҳам иккитадан, Олмаота, Қизилўрда, Атирау вилоятларида — биттадан ҳолат аниқланган.

Ҳозирги вақтда Қозоғистонда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 191 кишига етган. Беморларнинг асосий қисми Нур-Султон (107) ва Олмаотада (57).

26 март куни Қозоғистонда коронавирус оқибатида 64 ёшли аёл вафот  этганди.

Ёрлиқ

Шарҳ