апрел 07, 2020 13:04 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда вафот этган шахсда коронавирус аниқланмаган

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сўғд вилояти Жаббор Расул тумани шифохонасида 60 ёшли шахсни коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди

Спутник сайтининг Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёниясига таяниб тарқатган хабарида, Хужанддаги марказий шифохонада 60 ёшли бемор коронавирусдан вафот этмаганини маълум этди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан,  6 апрелгача чет элда келган 7  минг 41  фуқароларини тиббий муассасаларида икки ҳафта карантинга олинганини эълон этди.

Улардан 4 минг  291 нафарини карантиндан  жавоб берилгани ва ҳозиргача 2 минг 750 нафари карантинда қолаётгани айтилади.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра ҳозиргача республикада коронавирусга чалинган бирор ҳолат қайд этилмаган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ