май 25, 2020 13:51 Asia/Tashkent
  • Карантина қоидаларини бузган шахс, қозоқ полициясининг умрига зомин бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги карантин ўтиш пунктидан ҳайдовчини қочиб кетиши қозоқ полицияларадн бирининг ўлими ва бошқа бирини жароҳат олишига сабаб бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида карантиндан қочишга уринган  ҳайдовчи  полиция ходимларининг огоҳатиришларига қарамай полициялар киоскига бориб урди ва натижада полиция ходимларидан бири ҳалок бўлиб яна бири жароҳатланди.

Қозоғистонда карантин муддатини тугаганини эълон этилганидан сўнг,  Алмати шаҳри  атрофидаги туманлар яшовчилари шаҳарга киришга уриниши билан бир неча километрлик тирбандликни вужудга келтиришганди. Бу масала  ўн минглаб фуқаролар учун муаммолар келтириб чиқариб, ҳамда полиция билан тўқнашувига сабаб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз Қозоғистонда ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар сони 8531 кишига етиб улардан 35 киши қурбон бўлган.

Ёрлиқ

Шарҳ