июл 02, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон ва Қозоғистонда коронавирусга қарши кураш учун санитария-эпидемиология қоидалари янада кучайтирилди

Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари коронавирус тарқалишини олдини олиш учун тиббий- санитария қоидаларни янада кучайтириш қарорига келишди.

Қозоғистон президенти,  Қосим Жомарт Тўқаев,  мамлакат коронавиурс инфекциясини кенг тарқалганидан хавотир билдириб, 5-14 июлга қадар   бу инфекцияга  қарши кураш чоралари жумладан карантина, ҳамда ижтимоий масофларни риоя қилишни таъкидлади.

Қозоғистон ССВ хабарига кўра, эндиликда  бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 41 минг 55 кишига етган улардан 13 минг 845 нафар соғайиб 188 киши вафот қилган.

Шу ҳолда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри ҳокими  коронавирусни тарқалишини олдини олиш мақсадида жамоат транспортларида, шунингдек шаҳарга дам олиш марказлари , савдо марказлари ва ресторанлар фаолиятига чекловлар жорий қилингании маълум этди.

Қирғизистон пойтахти шаҳар ҳокимияти  санитария қоидаларни бузганларни жаримага тортилишини таклиф қилди.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабар қилишича,  бу мамлакатда коронавирусга  мубтало бўлганлар сони, 6 минг 261 нафарга етиб улардан 2 минг 530 нафар соғайган ва 66 нафар вафот этган.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ