июл 16, 2020 14:49 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар 65188 ва қурбонлар сони 396 нафарга етди

Қозоғитон Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги 24 соат ичида мамлакатда Ковид-19-га гирифтор бўлиш бўйича бир мингу 674 янги ҳолат аниқланганини маълум қилди.

Бу ҳисоботга кўра, кеча кечқурун 1674-та янги коронавирус билан зарарланган қайд этилган. Улардан 811 -таси коронавирус белгилари ва 863 нафар эса аломатсиз касаллар бўлган.

Ҳозирги кунда Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони 65 минг 188 нафарни ташкил этмоқда. 

 Ҳисоботга кўра, ўтган бир кечада яна 1058 киши тузалиб, давоганларнинг умумий сони 39 минг 66 нафарга етган.

Тегишли қозоқ расмийларига кўра, мамлакатда коронавирусдан ҳалок бўлганларнинг сони 396 нафарга етган.

Бошқа бир хабарда, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эржон Ашиқбаев, коронавирус авж олганидан бери 15 жаҳон мамлакатлари  ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдам юборгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Россия, Ўзбекистон, Хитой, Америка БАА, Япония, Туркия ва Жанубий Корея, ҳамда Қатардан Қозоғистонга 5 миллиондан ортиқ тиббий ниқоб, 98 респератор ва 260 минг диагностик тўплам, уч миллионга яқин термометр ва инсонпарварлик кўмаклар юборилгани қайд этилади.   

Ёрлиқ

Шарҳ