август 04, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Тожикистон махсус кучларининг собиқ қўмондони ўлдирилган

Тожикистон ички ишлар вазири ИШИД террорчи гуруҳига қўшиб, бу гуруҳнинг етакчиларидан бирига айланган мазкур вазиролик махсус кучларининг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимовни ўлдирилганини эълон қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода,  Душанбе шаҳрида ўтказилган матбуот конференция жараёнида  ИШИД террорчи гуруҳига қўшилган мамлакат махсус кучлари етакчиларидан бирини Суриядаги ўз манзилида ўз аҳи- оилалари ва биргаликда йўқ қилинганини маълум этди.

Тожикистон ички ишлар вазири шунингдек  Суриядан қайтиб келган гуруҳ тожикистонликлар ҳам қочқинликдаги ушбу собиқ қўмондонни ўлдирилганини тасдиқлашганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус кучларини собиқ қўмондони 43 яшар полковник Гулмурод Ҳалимов  2015 чи йил апрелида бирдан ғойиб бўлди ва уша йилнинг май ойида ўз видеомурожаатида ИШИД террорчи гуруҳига қўшилганини эълон этганди.

У Тожикистонда ватанга хиёнат қилиш, ИШИДга аъзо бўлиш ва ҳарбий қасамёдни бузишда айбланиб қидирув остида эди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ