сентябр 21, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги автотранспорт йўналишлари очилиши кутилмоқда

Душанбе шаҳрида Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг учрашуви икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Спутник сайтининг хабар қилишича, учрашувда икки дўст ва қардош мамлакатлар -Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилган.

“Хусусан, томонлар йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик  ҳамда янги автотранспорт йўналишларини очиш масалаларини муҳокама қилди”, - дейилган хабарда.

Тожикистонлик вазир сўнгги ойларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қай даражада муҳимлигини кўрсатганини таъкидлади

Азим Иброҳим шу муносабат билан  ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олгани хабар қилинган эди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ