сентябр 27, 2020 12:45 Asia/Tashkent
  • Ғарб ва АҚШ Қирғизистон парламент сайловларига аралашишни давом эттирмоқда

Қирғизистон парламент сайловларини кузатиш маркази баъзи Ғарб ва АҚШ ташкилотлари мамлакат ички ишларида аралашаётганини маълум қилди.

Қирғизистондаги парламент сайловларини кузатувчи " Клички жал" /келажакка йўл/ кузатув маркази директори  Thorsenbek Akhon АҚШ ва Ғарбдаги айрим институтларнинг парламент сайловларидаги ҳаракатларини ички ишларида аралашишиш ва  мамлакат конституциясига зид деб баҳолади.

Thorsenbek Akhonнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда " Қўшма фаолият" ижтимоий жамғармаси ва USAID ташкилоти ҳимояти билан Халқаро тадқиқот ва консалтинг /маслаҳатлашув/ компанияси томондан амалга оширилган ижтимоий  сўровига асосан, ушбу муассасалар мамлакатнинг баъзи нодавлат ташкилотларининг миллионлаб долларлик кўмаги билан  жамиятда беқарорлик яратишга ҳаракат қилмоқда.

Қирғизистон расмийси, улар жамоатчилик фикрга таъсир ўтказиш учун баъзи партиялар сафарларини сунъий равишда ошириб, бошқа партияларнинг позицияларини қасддан камситаётганликларини қўшимча қилди.

4 октябрь куни  5  йил муддатга белгилланган Қирғизистон парламенти сайловларида 29 сиёсий партиялар рақобатлашади.

Ёрлиқ

Шарҳ