октябр 06, 2020 15:17 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон парламент сайловлари натижалари бекор этилди /Бишкекда янги ҳоким тайинланди/

Қирғизистоннинг Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссияси парламент сайловлари натижаларини ҳақиқий эмас деб топди.

Қирғизистонда парламент сайловлари 4 октябрь куни ўткаўилди аммо 5 октябрь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг митинглари бошланди.

Митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Республика ССВ маълумотларига кўра, 590 киши жароҳат олган, бир киши ҳалок бўлган.

“2020 йил олтинчи октябрь куни Қирғиз Республикасининг Сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссияси Қирғиз Республикаси Жогорку Кенешга сайловларда овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди”, - дейилган хабарда.

РБК сайтининг хабар қилишича, Бишкек мэрияси биносига бостириб кирган намойишчилар «Республика» партиясидан Қирғизистон парламенти депутатлигига номзод Жўшбек Коеналиевни шаҳар мэри деб эълон қилди

Янги мэрнинг қабулига аллақачон навбат юзага келган. Аммо шаҳарнинг расмий раҳбари Азиз Суракматов истеъфо ҳақида ариза ёзганича йўқ. У ҳозир айнан қаерда эканлиги номаълум. «АКИpress» маълумотларига кўра, Суракматов ҳозирда масофадан туриб ишламоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ