октябр 26, 2020 11:00 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна можаро юз берган

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида юз берган можарода қирғиз чегарачилари қурол қўллаган, аммо қурбонлар йўқ деб хабар қилган Душанбе давлати..

Можаро 25 октябрда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара туманида жойлашган Хўжаи-Аъло қишлоғи аҳолиси эски қувурларни алмаштираётганда юз берган. Шунда қишлоққа 25-30 нафар қуролланган қирғиз чегарачиси келиб, тожик қишлоғи аҳолисидан ишларни тўхтатишни талаб қилган. Чегарачилар ишлар олиб борилаётган ҳудуд баҳсли ҳудуд ҳисобланишини айтиб, қишлоқ аҳолиси томон ўқ узган деб хабар қилган Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара бошқармасига таяниб Кун .уз сайти. 

Тожикистон томони баёнотида можаро вақтида маҳаллий аҳолига зиён етмагани ва ушбу ҳудуд Тожикистон ҳудуди ҳисболаниши таъкидлаб ўтилган.

Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ушбу можарони Қирғизистон чегарачиларининг “икки давлат чегарасидаги вазиятни чигаллаштиришга” қаратилган навбатдаги иғвоси деб баҳолаган. Таъкидланишича, ҳозирда воқеа жойидаги ишлар тўхтатилган, икки давлат чегара хизматлари маҳаллий ҳокимият идоралари иштирокида музокаралар олиб бормоқда.  

Тожикистон ва Қирғизистон чегараси 970 кмга яқинни ташкил қилади. Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин унда ўнлаб баҳсли қисмлар қолган. Икки йил аввал икки давлат чегарани делимитациялаш ва демаркациялаш жараёнини бошлашган ва ҳозирда чегаранинг 580 километри аниқлаштириб олинган.

Ёрлиқ

Шарҳ