октябр 29, 2020 12:30 Asia/Tashkent
  • Қирғизистоннинг диний мулозимлари мусулмонларнинг муқаддас шахсиятлари ва жойларига нисбатан ҳақоратларни кескин қоралашди

Қирғизистон муфтийси ўринбосари сўз эркинлиги баҳонаси билан ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/га нисбатан ҳақоратларни қаттиқ маҳкум этиб, бундай ҳатти-ҳаракатларга нисбатан жиддий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон уламолари кенгаши номидан бу мамлакат муфтийси ўринбосари Қодир Маликов Франция президентининг исломнинг азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларни қўллаб -қувватлаганини қоралади.

Мазкур баёнотда келтирилишча, бундай позиция  исломга нисбатан провакацион характерга эга бўлиб нафақат сўз эркинлигига алоқаси йўқ, балки  маданиятлараро мулоқотни нобуд этади ва  исломофобия, экстремизм, муросасизлик ва нафратни тарқатади деб қўшимча қилинган.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ