октябр 29, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Атамбаев очлик эълон қилди
    Атамбаев очлик эълон қилди

Бишкекдаги намойишлар жараёнида қамқохонадан чиқарилган Қирғиғистоннинг собиқ президенти қайта ҳисбга олинганидан кейин очлик эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати  унинг ҳибсга олинган жойи яхши шароитга эга эмас дея айтди.

Аммо Қирғизистоннинг жазони ижро этиш давлат ташкилоти  ушбу хабарга билдирган муносабатида,  Атамбаев 1 май куни Бишкек судининг қарори оридан ҳибсга олинган ва собиқ президентнинг ҳибсхонадаги  шароити яхши деб таъкидлади.

Атамбаев 2011 йилдан  2017 йилгача Қирғизистон президенти бўлган. Июль  ойида эса у коррупцияда айбланиб 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.

6-октябрьда эса Қирғизистон парламенти сайловлари натижалари эълон қилинганига қарши кенг норозиликларни бошланганидан сўнг,  Атамбаев мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан озодликдан чиқарилди ва бир неча кундан кейин қайта ҳибсга олинди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ