ноябр 09, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • Нурсултон: Бокуга қурол-яроқ етказиб берганимиз йўқ
    Нурсултон: Бокуга қурол-яроқ етказиб берганимиз йўқ

Қозоғистон Боку давлатига қурол -яроқ сотиши ҳақидаги хабарларни сохта деб атади.

Қозоғистоннинг Саноат ва инфратузилма вазирлиги ушу мамлакат томонидан Озарбойжон републикасига қурол-яроқ етказиб бериши ҳақидаги хабарларни асоссиз дея топди.

Қозоғистоннинг ушбу вазирлигига кўра, Нурсултон ҳукумати халқаро ҳамжамият олдидаги барча мажбуриятларини бажаришга содиқдир ва бошқа мамлакатларга қурол сотиш ниятида эмас.

Қозоғистоннинг Саноат ва инфратузилма вазирлиги мамлакат фуқароларини фақат расмий манбалар эълон қилган маълумотларга ишонишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз яиқнда ижтимоий тармоқларда ва баъзи веб-сайтларда Қозғистон ҳукуматининг Озарбойжон республикасига қурол-яроқ сотиши тўғрисидаги маълумотлар тарқатилганди.

Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ихтилфолар мавжуд. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича икки томоннинг баҳслари ва можаролари 1988 йили бошлангади.

Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.

Ёрлиқ