декабр 03, 2020 16:20 Asia/Tashkent
  • Тўқаев: Қозоғистонда адолатли  сайловлар ўтказилиши керак
    Тўқаев: Қозоғистонда адолатли сайловлар ўтказилиши керак

Қозоғистон президенти, мамлакатда парламент ва маҳаллий кенгашларга оид сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтишига умид билдирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, , Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев  КХШТнинг виртуал шаклида бўлиб ўтган йиғилишда сўзлаган нутқида, мамлакатдаги барча сиёсий кучларга парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловига тайёргарилк кўриш учун етарли вақт берилди ва кўп партиявийлик тизимини ва сиёсий рақобатни кенгайтириш, фуқаролик фаоллигини ошиши мақсадида Оқжўл демократик партиясининг мисли кўрилмаган ислҳотлари амалга ошиишлди деб  айтди.

Мазкур хабарга асосан Тўқаев ўз сўзларида  қонунчилик даражасида хусусан, парламент оппозицияси рўйхатга олиниб, ёшлар  ва аёлларни партиялар рўйхатига киритиш учун 30% квотага эришилди дея қўшимча қилди.

Қозоғистон президенти Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг виртуал йиғилишида қатнашувчиларга хитобан, Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сайловларда бу ташкилот ва МДҲ парламентлари ассамблеясининг ёрдамини кутамиз деб изоҳлади.

Қозоғистон парламент сайловлари 2021 йил 10 январида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда 6 та партия - "Нуротан" партияси, /ҳоким партия/, Оқжўл демократик партияси, Қозоғитон халқ партияси / собиқ коммунистик партия/, Халқ-демократик  партияси,  Бирлик ҳамда социал -демократик миллий партиясининг номзодлари қатнашади.

 

Ёрлиқ