декабр 03, 2020 16:55 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда коронавирус ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда
    Қозоғистонда коронавирус ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда

Қозоғистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича қатъий чораларга қарамай, бу вирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари тобора ошиб бормоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Қозоғистон давлатининг коронавирусга қарши кураш комиссияси бугунги маълумотида, ўтган бир сутка ичида мамлакатда вирусни яна 769 киши юқтириб олгани билан  вирус билан касалланганлар сони 133 минг 887 кишини ташкил этганини эълон этди.

Мазкур коммиссияга кўра, ўтган бир сутка ичида яна 642 нафарни тузалиши билан ҳозирга қадар соғайганлар сони  118 мингдан ошди.  Бундан ташқари Қозоғистонда ўтган бир сутка ичида 8 нафарни вафот этиши билан коронавирус қурбонлари сони 2049 кишига етди.

Яқинда Қозоғистон ҳукумати сариқ ва қизил рангдаги минтақалар ва шаҳарларни аниқлади ва 2049 йилгача қаттиқ каратнин қоидаларни жорий этди.

Бунддан ташқари  Қозоғистонда энг муҳим маросимларидан бўлган  янги йил ёки йил охирини нишонлаш маросими ҳам тақиқланган.

 

Ёрлиқ