Январ 17, 2021 16:49 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ҳукумати ШҲТ раислиги давридаги ўз режаларини эълон қилди
    Тожикистон ҳукумати ШҲТ раислиги давридаги ўз режаларини эълон қилди

Тожикистон ҳукумати ШҲТга раислиги даврида минтақавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорликларини янада кенгайтиришга устувор аҳамият беришини маълум қилди.

Тожикистон ТИВ-ининг ШҲТ ишлари бўйича координатори Аҳмад Сайидмуродзода ўз сўзларида, Тожикистоннинг  2021 йилги ваколати муддати давомида  100 дан ортиқ лойиҳаларини халқаро  ва маҳаллий миқёсида амалга оширишни режалаштирганини таъкидлади.

Аҳмад Сайидмуродзода шунингдек,  аъзо мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини кенгайтириш, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, шарномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва ўзаро таъсир ва ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш Душанбе давлатининг энг муҳим мақсадлари бўлганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда  ташкил этилди ва унда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аъзодир. Бу ташкилот АҚШ ва НАТОнинг минтақадаги таъсири қаршисида мувозанатни сақлаш мақсадида ташкил этилган.

Эрон ислом республикаси эса ШҲТнинг кузатувчи аъзоси ҳисобланади.

 

Ёрлиқ