Январ 21, 2021 14:56 Asia/Tashkent
  • Февраль ойи аввалларида Тожикистонда масжидлар эшиклари қайта очилади
    Февраль ойи аввалларида Тожикистонда масжидлар эшиклари қайта очилади

Тожикистондаги коронавирусга қарши кураш марказий штаби тегишли идораларга масжидларни қайта очишга рухсат берди.

Тожикистондаги коронавирусга қраши кураш марказий штаби фармонига биноан, Тожикистон масжидлари эшиклари 1 февралдан намозхонлар учун очиқ бўлиши мумкин.

Хабарга биноан,  Тожикистондаги коронавирусга қарши кураш марказий штаби мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги, дин қўмитаси, динлар ва тантаналар миллий ташкилоти ва уламолар кенгашини  масжидларни қайта очилиши ва 5 вақт номозни ўқиш учун шароит яратишга тайёр бўлишга чақирди.

Тожикистоннинг ушбу масъул идораси  масжидларнинг қайта очилиши вазиятини коронавирус пандемияси ҳолатининг ўзгаришига боғлиқлигини ҳам қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз Тожикистондаги коронавирусга қраши кураш марказий штаби фармони асосида, ўтган йилнинг 4 март куни мамлакат масжидларида жамоат номозлари тўхтатилгади.

Сўнгги пайтларда Тожикистон Соғлиқни савлаш вазирлиги  ўтган икки ҳафта ичида Тожикистонда коронавирус билан касалланганлар расман қайд этилмаганини таъкидлаб, ушу касаллик билан ҳеч ким мамлакат касалхоналарига  ётқзилмаганини иддао қилмоқда.

 

Ёрлиқ