феврал 02, 2021 16:23 Asia/Tashkent
  • Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион кубометр табиий газ харид қилади
    Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион кубометр табиий газ харид қилади

Тожикистон 2021 йилда Ўзбекистондан 250 миллион куб метр табиий газ харид қилади. Бу ҳақда РИА Новости “Тожиктрансгаз” ОАЖ раҳбари ўринбосари Шавкат Шоимовнинг сўзларига таянган

“Тожиктрансгаз” ва “Ўзбектрансгаз” ўртасида 250 миллион куб метр табиий газ етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланган эди”, - деди Шоимовқ журналистларга.

Спутник сайтига кўра,  бу ўтган йилга қараганда 11 фоизга кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 23 декабрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига Ўзбекистон табиий гази етказиб берилиши тикланган эди.

Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш 2012 йилда тўхтатилган эди. 2018 йил сентябр ойида Ўзбекистон табиий газ таъминотини тиклади.

 

Ёрлиқ