феврал 21, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда турли террорчилик ташкилотлар аъзолари қўлга олинди
    Тожикистонда турли террорчилик ташкилотлар аъзолари қўлга олинди

Тожикистон давлати ўтган йили мамлакатда террорчилик ва эктремистик ташкилотларнинг бир қатор аъзоларини ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ўтказилган   матбуот конференция жараёнида, турли террорчилик гуруҳларнинг 271 аъзолари  жумладан " Ихвон-ул муслимин"  экстремистик гуруҳининг 147 аъзосини қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Рамазон Раҳимзода ўз сўзларида 2020 йилда  мамлакат хавфсизлик хизматига қарши теракт уюштирмоцчи бўлган ИШИД терорчи гуруҳининг аъзоларидан бирини қўлга олинганини қўшимча қилди.

Тожикистон ички ишлар вазири шунингдек ўтган йили жами 2071 киши жиноий жавобгарликка тортилиб, қидирувга берилди ва улардан  1973 нафар аниқланиб ҳибсга олинди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ