феврал 24, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон Эрон ички ишлар вазирини қабул қилди
    Имомали Раҳмон Эрон ички ишлар вазирини қабул қилди

Тожикистон президенти ва Эрон ички ишлар вазири Душанбеда ўтказган мулоқотида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ички ишлар вазири ва Тожикистон президенти кечанги учрашувида Тожикистон   ва Эроннинг икки томонлама алоқларининг турли жиҳатлари айниқса  икки давлат ўртасидаги хавфсизлик осҳасидаги ҳамкорликларини ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Бу учрашув чоғида глобал ва минтақавий  хавфсизликка замонавий таҳдидларнинг кучайиши, коронавирус пандемияси, ҳозирги ва келгуси жиддий таҳдид бўлган  глобал иқтисодий ва молиявий инқироз масалаларини юзасидан фикр алмашилди.

Хабарга биноан Эрон ва Тожикистон шу пайтгача икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида  160  дан ортиқ ҳужжатларни имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ички ишлар вазири тожикистонлик касбдши билан учрашиб терроризм, уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалдар савдосии ва киберҳужум жинлятчиликига қарши курашда ҳамкорликлаини янада кучайишини таъкидлашди.

Ёрлиқ