феврал 25, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси экспортини оширади
    Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси экспортини оширади

2021 йилда Тожикистон давлати Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси экспорти ҳажмини оширишни режалаштирган.

«Барки Тожик» давлат ҳолдинг компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Маҳмадумар Асозода матбуот анжуманида 2021 йилда Тожикистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича Афғонистон ва Ўзбекистоннинг масъул идоралари билан шартномалар имзолаганини маълум қилган.

Асозоданинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Афғонистонга ҳар куни 50 МВт электр энергияси экспорт қилинмоқда. Апрел ойидан бошлаб электр энергиясини етказиб бериш ҳажмини 400−450 МВт.га етказиш режалаштирилган.

«Электр энергияси Афғонистонга иккита электр узатиш линияси орқали экспорт қилинади –110 кВ ва 220 кВ линиялари. 110 кВ электр узатиш линиялари орқали етказиб бериладиган электр энергиясининг нархи бир киловатт учун 3 центни, 220 кВ учун эса 4,5 центни ташкил этади ва йиллик ўсиши 3 фоизни ташкил этмоқда», дея таъкидлаган «Барки Тожик» компанияси раиси ўринбосари.

Асозоданинг таъкидлашича, Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш мавсумийдир. Келишувда 1,5 миллиард кВт/соат электр энергиясини экспорт қилиш кўзда тутилган.

Ёрлиқ