апрел 08, 2021 10:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон масъуллари чегара масаласини муҳокама қилишди

Чегарадаги иккита минтақа бўйича Қирғизистон ва Тожикистон етакчи расмийлари ўртасида бўлиб ўтган оғзаки тортишувлардан сўнг икки мамлакатнинг вазирлари учрашиб бу масала атрофида фикр алмашишди.

Қирғизистон ички ишлар вазири Улан Ниёзбеков ва Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода чоршанба куни ушбу мамлакатнинг Суғд минтақасида учрашиб черадаги ихтилофларни бартараф этиш учун сайъ-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашларини эълон қилишди. 

Тожикистон ва Қирғизистон ички ишлар вазирлари Қирғизистоннинг Боткент минтақаси ва Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги чегара минтақаларида барқарорлик ва хавфсизлик ҳукмрон бўлишига кўмак бериш учун муштарак равишда сайъ-ҳаракат олиб боришни таъкидлашди. 

Икки мамлакатнинг чегара идораларининг раҳбарлари иштирокида ўтказилган ушбу учрашувда чегара ҳудудларини аниқлаш ва чегара ихтилофлари ҳақида фикр алмашилди. 

Бу учрашув чоғида томонлар жиноятчилик, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси, трансчегаравий  жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни ҳамда икки томонни қизиқтирадиган масалаларни муҳокама қилдилар. 

Сўнгги кунларда Боткент вилоятидаги 12 гектар ер ивазига Тожикистоннинг Исфара вилоятидаги 30 минг кишилик Ворух минтақаси Қирғизистонга берилиши ҳақидаги миш-мишлар Тожикистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Ҳамроҳхон Зарифий ва Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси генерал Қамчибек Тошиев ўртасида оғзаки жанжални келтириб чиқарди. Бу мавзў минтақадаги ижтимоий тармоқлар ва янгиликларда нашр этилди. 

Ёрлиқ