апрел 14, 2021 13:16 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президентлик бошқарувига қайтиш йўлида

Қирғизистондаги сайловчилар қарийб 80 фоиз овоз билан янги конституцияни маъқулладилар ва президент ҳокимиятини оширдилар.

Дастлабки статистик маълумотларга кўра, Қирғизистонда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 36,7% якшанба кунги референдумда қатнашган, бу референдум натижаларини тан олиш учун 30% қонуний кворумдан юқори.

1 миллиондан ортиқ киши ёки сайловчиларнинг 79,24 фоизи конституцияни ёқлаб, 13,66 фоизи қарши овоз берди, деди Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари қонунга биноан якуний натижалар 35 кун ичида умумлаштирилишини қўшимча қилди.

Қирғизистондаги сайловлар 11 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 20.00 да якунланди.

Ёрлиқ