апрел 15, 2021 13:31 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда
    Қозоғистонда "Ватан ҳимоячилари куни" ҳарбий паради ўтказилмади

Қозоғистонда Ватан ҳимоячилари ва Иккинчи Жаҳон урушида ғалаба қозониш муносабати билан 7 ва 9 майда ўтказиладиган ҳарбий парад ўтказилмади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги кеча чоршанба куни бу хабарни эълон қилди. Милодий 2020 йилда Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тоқаев коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган пойтахтдаги ҳарбий парадни бекор қилишга қарор қилди. 

Бу хабарга кўра, 2019 йилда Қозоғистон қуролли кучларининг ҳарбий паради "2019-Ойболта" ногми остидаги стратегик машқлар билан алмашилди 2018 йилда эса ҳарбий парад Қозоғистоннинг Замбил вилоятидаги ҳарбий базада ўтказилди. 

Аммо 2017 йилда эса ҳарбий парад Қозоғистон қуролли кучлари тасис этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Нурсултон шаҳрида ўтказилганди. Қозоғистон фуқаролари  7 май кунини "Ватан ҳимоячилари куни" сифатида нишонлайдилар.  

Ёрлиқ