апрел 21, 2021 11:40 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон прокурори Бакиев маблағларини мамлакатга қайтаришга ҳаракат қилмоқда

Қирғизистоннинг бош прокурори собиқ президент Курманбек Бакиев оиласи томонидан Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган маблағларни қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокурори Қурбанқул Зулушев Конституциявий қонунчилик, ҳукумат тузилмаси, суд ва ҳуқуқий масалалар қўмитасининг йиғилишида маълум қилди.

Зулушев Бош прокуратуранинг халқаро бўлими Бакиевлар оиласи маблағларини қайтариш билан шуғулланаяпти, дея қўшимча қилди.

Қирғизистон Парламенти депутати Мирлан Жанчаров ҳам йиғилишда Бишкек собиқ президент ва унинг ўғли Максим Боқиевга қарши жиноий ишларни тергов қилишни тўхтатмаслиги, улар мамлакатга қайтарилиши ва шу ерда суд қилиниши кераклигини айтди. Қирғизистон депутати, шунингдек, Боқиевлар мол-мулкини миллийлаштириш масаласи қонун доирасида кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлади. Бироқ, Жанчаровнинг сўзларига кўра, Белорусия уларни қайтариб бермайди.

Ака-ука Бакиевлар 2010 йилги Қирғизистон инқилобидан кейин Белорусияга қочиб кетишди ва Минск ҳозиргача Бишкекнинг уларни экстрадиция қилиш ҳақидаги талабларини рад этиб келмоқда.

Ёрлиқ