апрел 21, 2021 13:39 Asia/Tashkent
  • Душанбе Тожикистон-Россия музокаралари меҳмони

Иммиграция бўйича Тожикистон-Россия музокаралари Душанбеда икки мамлакат расмийлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тожикистон делегациясига Тожикистон Меҳнат, иммиграция ва бандлик вазирининг ўринбосари Шаҳноза Нодирий, Россия делегациясига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко раҳбарлик қилди.

Хабарда айтилишича, музокаралар чоғида миграция соҳасида мавжуд вазият ва тожик-рус ўзаро ҳамкорлик истиқболлари батафсил муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, томонлар тезда ҳал қилиниши керак бўлган масалаларни муҳокама қилдилар.

Хабарда келтирилишича, музокаралар чоғида кўриб чиқилаётган алоҳида ҳужжатлар лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган ва ниҳоят, Тожикистон ва Россия расмийлари томонидан иммиграция масалалари бўйича протокол имзоланган.

Ёрлиқ