май 08, 2021 11:10 Asia/Tashkent
  • Жапаров Қирғизистон-Тожикистон чегарасига ташриф буюрди

Қирғизистон президенти олдиндан эълон қилинмаган ҳолда Головной сув тақсимлаш тармоғига ва Тожикистон чегарасидаги Бужум гарнизонига ташриф буюрди.

ТРТ телеканали хабарига кўра, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ташриф давомида ўз мамлакати ва Тожикистон ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган Головной сув тақсимлаш тармоғи, шунингдек, тармоқ хавфсизлигини таъминловчи ҳарбий қисмларнинг модернизация қилинишини эълон қилди.

Жапаровнинг таъкидлашича, ҳукумат Қирғизистон Қуролли Кучлари олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажарган ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишга содиқ. Учрашувдан сўнг Қирғизистон Президенти тегишли давлат муассасаларига сув тақсимлаш тармоғини модернизация қилишни буюрди.

Жорий йилнинг 28 ва 29 апрел кунлари тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олишди. Қирғизистон томони тўқнашувда 189 киши жароҳат олгани ва 36 киши ҳалок бўлганини айтмоқда. Иккала мамлакат ҳам бир-бирини уруш бошлаганликда айбламоқда.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида 970 километрлик муштарак чегара мавжуд бўлиб, шундан ҳозиргача 519 километри белгиланган.

Ёрлиқ