май 09, 2021 13:04 Asia/Tashkent
  • Москва таҳдидларга қарши Тожикистонни қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Россия президенти тожикистонлик ҳамкасби билан учрашувда Россия Афғонистоннинг хавфсизлик таҳдидларидан Тожикистонни ҳимоя қилишини айтди.

Шанба куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда Владимир Путин минтақадаги (Марказий Осиё) хавфсизлик масалалари Афғонистондаги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим эканлигини айтиб, "Биз Тожикистонни қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўрамиз" деди.

"Тожикистонда Россиянинг 201- ҳарбий базаси мавжуд ва биз уни юксалтириш ва тожик қуролли кучларининг имкониятларини кучайтириш устида иш олиб бормоқдамиз", - деди у.

Москва ва Душанбе ўртасидаги алоқалар, хусусан хавфсизлик соҳасидаги алоқалар кенгайганига урғу бериб, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон икки томонлама муносабатлар МДҲ ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасида ривожлантирилишини айтди.

Шунингдек, Тожикистон президенти АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиш режасини инобатга олган ҳолда минтақадаги хавфсизлик вазиятига эътибор қаратишга чақирди.

Ёрлиқ