май 13, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикалари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди
    Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикалари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтди

Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда турли масалалар, шу жумладан иқтисодий, сиёсий ва кўп томонлама алоқалар ҳақида келишувга келишди.

Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши чоршанба куни Хитойнинг марказида жойлашган Сиан шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И мизбонлигида бўлиб ўтди. 

Олти мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари турли соҳалар, жумладан стратегик ўзаро ишончни кенгайтириш, ҳар бир мамлакат танланган йўлни ривожлантириш, муҳим манфаатларга тегишли масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, қўшма тақдир билан Марказий Осиё ва Хитой жамиятини ижод этиш учун 30 йиллик ҳамкорлик лойиҳасини тайёрлаш, коронавирус билан қарши курашда ҳамжиҳатликни давом эттириш ҳамда "Бир белбоғ ва бир йўл" лойиҳаси жараёнини ривожлантириш масаласида келишиб олишди. 

Марказий Осиёнинг бешта мамлакати ва Хитой ўртасида минтақавий ҳамкорликлар механизмини ижод этиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун ҳамкорлик қилиш, Афғонистон масаласи учун сиёсий ҳал этиш йўлини топишни қўллаб-қувватлаш, кўптомонламалик, адолат ва тенгликни муштарак равишда қўллаб-қувватлаш, мамлакатларнинг ички ишларига аралашишга мухолифат этиш, халқаро муносабатларда янги тартибни ижод этиш учун сайъ-ҳаракат қилиш ушбу йиғилишда иштирок этган вазирларнинг кўриб чиққан ва келишувга келган бошқа мавзўлар жумласидан эди. 

Йиғилиш якунида "коронавирус эпидемиясига қарши кураш бўйича қўшма баёнот", "минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнот", "Афғонистон бўйича қўшма баёнот" ҳамда "Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми" йиғилиш иштирокчилари томонидан имзоланди. 

 

Ёрлиқ