май 16, 2021 12:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати Афғонистон ҳукумати ва халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
    Қозоғистон давлати Афғонистон ҳукумати ва халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Қозоғистон давлати Афғонистон ҳукумати ва халқига терроризмга қарши кураш ва гиёҳвандликдан холи, яхлит, тинч, бетараф мамлакат барпо этишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани музокара ўказишди.

Ҳар икки мамлакат раҳбарлари  Афғонистондаги вазият, АҚШ ва НАТО қўшинларининг мамлакатдан чиқарилиши тўғрисида фикр алмашдилар ва Афғонистон инқирози ва нотинчликларини ҳал қилиш фақат сиёсий ва дипломатик воситалар ёрдамида ва афғонларнинг ўзлари иштирокида тинчлик жараёнини бошлаш орқали амалга оширилиши мумкинлигини таъкидладилар.

Жомарт Токаев шунингдек Остона давлати бирлашган,  тинчликсевар, нейтрал, ҳамда терроризмга қарши ва гиёҳванд моддалар савдосиз Афғонистонни қуришда ёрдам беришга тайёр эканлигини эълон қилди.

 

 

Ёрлиқ