октябр 12, 2021 15:28 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон Европа Иттифоқи расмийлари билан маслаҳатлашди
    Имомали Раҳмон Европа Иттифоқи расмийлари билан маслаҳатлашди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Белгия пойтахтига ташрифи давомида, Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийлари билан урашиб, икки томонлама ҳамкорликларниг турли масалаларини муҳокама қилди.

Тожикистон президенти  Имомали Раҳмон  Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарл Мишел, Белгия парламенти вакиллар палатаси раиси Элиян Тиллио ва ташқи сиёсат ва ички хавфсизлик бўйича Европа Иттифоқи олий вакили Жозеф Боррел билан учрашиб мулоқот қилди.

 Имомали Раҳмон Европа Иттифоқи раиси билан учрашувда  музокаралар натижалари  Тожикистон ва Европа Иттифоқии ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш учун жиддий тўртки бўлишига ишонтирди.

Томонлар бундан ташқари саноат, тоғ-кон саноати, инфратузилма, гидроэнергетика, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларни муҳокама қилиб фойдаланилмаётган имконият ва потенсиаллардан фойдаланиш борасида фикр алмашдилар.

Имомали Раҳмон ва Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийлари билан учрашувида  минтақадаги муҳим  масалалар жумладан Афғонистон масаласи , энергетика, сув ресурслари,иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари, таълим ва икки томонлама ҳамкорлик соҳасидаги алоқалрани кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ёрлиқ