Январ 14, 2022 13:05 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Фарёб вилоятида Толибон аъзолари ўртасидаги тўқнашув ва тартибсизликлар юзага келди
    Афғонистоннинг Фарёб вилоятида Толибон аъзолари ўртасидаги тўқнашув ва тартибсизликлар юзага келди

Ахборот манбалари Афғонистоннинг Фарёб вилояти маркази Маймана шаҳрида Толибон аъзолари ўртасида тўқнашувлар ва шаҳарда тартибсизликлар бўлганини хабар қилмоқда.

Кеча (пайшанба) Афғонистон шимолидаги Фарёб вилоятининг маркази Маймана шаҳрида ўзбек толибларининг юқори мартабали қўмондони Махдум Олим ҳибсга олинганидан сўнг ўзбек Толибони қўзғолон кўтариб, шаҳарнинг бир қисмини Паштун толиблар қўлидан тортиб олишган. Бу ҳақда ИРИБ агентлиги Кобулдан хабар хабар бермоқда.

Баъзи манбалар кўра; Ўзбеклар Толибонга қарши қўзғалган.

Намойишчилар Муҳаммад Олим Махдум Толибон ҳукумат кучлари томонидан ҳибсга олингани ва расмийлар уни имкон қадар тезроқ озод қилишлари кераклигини айтишмоқда.

Айни пайтда Афғонистоннинг Маймана шаҳрида вазият нотинч экани хабар қилинмоқда. Айрим Толибон расмийлари шаҳарни тарк этгани айтилади.

Майманадаги воқеалар билан бир вақтда собиқ Афғонистон ҳукуматининг қочқин амалдорлари ҳам ҳаракатга тушиб, ижтимоий тармоқларда халқни Толибон ҳукуматига қарши чиқишга ундашди.

Бошқа томондан, норасмий манбалар бутун Маймана шаҳрининг ўзбек толиблари назоратига ўтгани ва пуштун толиблари қуролсизланганини айтмоқда.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ