Январ 15, 2022 15:07 Asia/Tashkent
  • КХШТ Қозоғистон ишларига аралишаш ҳақидаги иддаоларни рад этди
    КХШТ Қозоғистон ишларига аралишаш ҳақидаги иддаоларни рад этди

КХШТ Бош котиби бу ташкилот тинчликпарвар кучлари томонидан Қозоғисон ички ишларига ҳеч қандай аралашув йўқлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигиинг хабар қилишича, КХШТ Бош котиби Станислав Зась бу ташкилот тинчликпарвар миссияси Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаевнинг таклифи асосида бу мамлакатдаги террорчилик таҳдидларига қарши курашиш мақсадида амалга оширилди деб айтди.

Бундан олдин, - 2 январь куни Қозоғистоннинг Мангистао вилоятининг Актау ва Жанаузен шаҳарларида юзлаб одамлар суюлтирилган газ нархини ошишига қарши норозилик намойишлар ўтказдилар.

Қозоғистон ҳукуматининг нархларни пасайтириш бўйича келишувига эришганига қарамай, бу мамлакатнинг айрим шаҳарларида тўқнашув ва норозилик намоийшлари авж олди ва ниҳоят Қозоғистон президенти таклифига биноан КХШТ кучлари бу мамлакатга кирди ва вазият тинчланди.

КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия, Белорус, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон кучларидан иборатдир.

Афғонистон ва Сербия ҳам   2013 йилда бу ташкилотнинг иккита кузатувчи мамлакатлардир.

 

Ёрлиқ